Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Рабьо: «Дешамни яхши кайфиятда кузатиб қўймоқчи эдик»

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо ЖЧ-2026 турнирининг 3-ўрини учун Англияга қарши кечган баҳс ҳақида ўз фикрларини билдирди. Французлар биринчи бўлимдан сўнг 0:4 ҳисобида мағлуб бўлаётиб, якунда инглизларга 4:6 ҳисобида имкониятни бой беришди. Бу учрашув бош мураббий Дидье Дешам бошчилигидаги Франция терма жамоасининг охирги ўйини бўлди.

«Биз биринчи бўлимни шунчаки шармандали тарзда бошладик. Мен айрим футболчиларда бундай даражадаги ўйинларда илгари ҳеч қачон дуч келмаган муносабатни кўрдим.

Бу жуда аламли, чунки бизда турнирда ўзимизни муносиб кўрсатиш учун сўнгги имконият бор эди. Шу билан бирга, эришган ютуқларимизни ҳам унутмаслик керак. Албатта, ярим финалда Испаниядан учралган мағлубиятдан кейин аламли эди, лекин биз ишни охирига етказишимиз керак эди ва бунчалик бўшашишга ҳаққимиз йўқ эди. Танаффусда фикрларимизни бир жойга жамлаб, гаплашиб олдик ва характер кўрсатишга — нималарга қодирлигимизни исботлашга қарор қилдик. Иккинчи бўлимда ўйинимиз қовушди, аммо биринчи бўлимда баъзи футболчиларнинг ишга бўлган муносабатига умуман йўл қўйиб бўлмасди.

Бугун мураббий ва унинг штабига раҳмат айтиш керак. Улар улкан ҳажмдаги ишларни амалга оширишди ва шунча футболчи билан жамоани яна чўққига қайтаришди. Энг муҳими мана шу. Биз мураббий чиройли тарзда кетиши учун мусобақани ғалаба билан якунламоқчи эдик, лекин бу ҳолат унинг французлар ва бутун спорт жамоатчилиги кўзидаги обрўсига путур етказади деб ўйламайман», — деди Рабьо ўйиндан сўнг.

Киритилди: 14:51, 19.07.2026.
Ўқилди: 388 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик