Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Ферран Торрес «Барселона»дан норози

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчиси Ферран Торрес клубнинг у билан шартномани узайтириш борасида ташаббус кўрсатмаётганидан ҳайратда. Форвард икки мавсум давомида юқори савияда ўйнаганини ва бош мураббий Ханс-Дитер Флик берган имкониятлардан унумли фойдаланганини таъкидламоқда. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.

Манбага кўра, Торрес «кўк-анорранглилар»дан ўзига нисбатан ишонч белгисини кутган эди. Бироқ «Барселона» ҳеч қачон 26 ёшли футболчини жамоанинг асосий ҳужумчиси сифатида кўрмаган. Клуб Роберт Левандовски кетганидан сўнг янги ҳужумчи олишни режалаштирганини билган. Таъкидланишича, «ПСЖ» Торресни трансфер қилиш борасидаги ҳаракатларини давом эттирмоқда.

Ўтган мавсумда Торрес барча турнирларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширган. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил қилади.

Киритилди: 16:16, 19.07.2026.
Ўқилди: 2449 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик