«Тоттенхэм Хотспур» марказий ҳимоячи, Аргентина терма жамоаси аъзоси Кристиан Ромеронинг жорий трансфер ойнасида жамоадан кетишига тўлиқ тайёр ва аллақачон янги мавсум учун аргентиналиксиз ўйин схемасини режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда TEAMtalk.
Лондон клуби 28 ёшли футболчи учун тахминан 50 миллион фунт стерлинг (тахминан 58 миллион евро) ишлаб олишни кўзламоқда, бироқ 40 миллион фунт стерлинг (тахминан 46,4 миллион евро) атрофидаги таклифга ҳам рози бўлиши мумкин. Ҳимоячи атрофидаги вазиятни Мадриднинг «Реал», «Барселона», «Атлетико» ва Миланнинг «Интер» клублари яқиндан кузатиб бормоқда.
Ўтган 2025/2026 йилги мавсумда Кристиан Ромеро барча турнирларда 32 та ўйинда иштирок этиб, 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.













