«Реал» ва Россия терма жамоаси собиқ мураббийи Фабио Капелло футболдаги даҳолар ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.
— Агар жаҳон чемпионати финалида Месси ғалаба қозонса, уни Марадонадан яхшироқ деб айта оламизми? Бу баҳсга бирор бир тарзда нуқта қўйиш мумкинми?
— Бундай солиштиришлар ниҳоятда чарчатарли. Футбол даҳолари ҳар йигирма йилда бир марта туғилади. Мен ҳақиқий даҳоларни назарда тутяпман: Пеле, Марадона, Месси.
— Агар Ламин Ямаль ғалаба қозонса, у «Олтин тўп»га лойиқ бўладими?
— Унинг ёши ва истиқболларини ҳисобга олсак, ҳа деган бўлардим. Аммо хулоса чиқаришга жуда шошилмаслик керак. У, шубҳасиз, даҳо ва ушбу тоифадаги янги авлодни мадҳ этади, – деди Капелло.













