ФИФА Испания терма жамоаси ҳимоячиси Пау Кубарсини ЖЧ-2026 нинг энг яхши ёш ўйинчиси деб эътироф этди. Испания финалда Аргентинуни қўшимча бўлимларда мағлуб этиб (1:0), ўз тарихида иккинчи бор жаҳон чемпионига айланди.
«Барселона» шарафини ҳимоя қилувчи 19 ёшли ҳимоячи турнирдаги барча 8 та ўйинни асосий таркибда бошлади. Умуман олганда, Испания терма жамоаси бутун мундиал давомида атиги битта гол ўтказиб юборди — у ҳам чорак финалда Бельгияга қарши баҳсда (2:1) киритилган эди.













