Кириш Регистрация
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

«Арсенал» Вильям Салибанинг жароҳатидан кейин ҳимояни кучайтириш чораларини кўрмоқда

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби Вильям Салиба оғир жароҳат олганидан сўнг марказий ҳимоя чизиғини кучайтириш вариантларини ўрганиб чиқмоқда.

Франциялик футболчи бел қисмидаги жароҳати туфайли бўлажак мавсумнинг деярли бутун биринчи ярмини ўтказиб юбориши мумкин. The Sun Football хабарига кўра, «канонирлар» эркин агентга айланган Жон Стоунсни кузатиб бормоқда. «Манчестер Сити»нинг 32 ёшли собиқ футболчиси Салибага вақтинчалик ўринбосар бўлиши мумкин.

Стоунс «шаҳарликлар» сафида ўн йил давомида тўп суриб, шу вақт ичида Премьер-лиганинг олти карра ғолибига айланган эди. Инглиз футболчисининг шартномаси июль ойи бошида ўз ниҳоясига етди.

Тажрибали марказий ҳимоячига Италиянинг «Интер» ва «Ювентус» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Киритилди: 12:01, 20.07.2026.
Ўқилди: 992 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик