Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК

Ламин Ямал рекордлар ва янги мақсадлар ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Ламин Ямал Испания терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлди. Финалда «қизил фурия» Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашув тақдирини Ферран Торреснинг 106-дақиқада киритган голи ҳал қилди. 19 ёшига келиб Ямал терма жамоалар миқёсидаги энг муҳим иккита турнир — Европа чемпионати ва жаҳон чемпионатини ютишга улгурди. Умуман олганда, ёш юлдузнинг ҳисобида аллақачон саккизта соврин бор.

«Биз жаҳон чемпионлари бўлдик, жуда хурсандмиз ва бахтиёрмиз. Мен яна кўп нарсаларни ютишим керак: иккинчи Европа чемпионати, иккинчи жаҳон чемпионати, «Барса» билан Чемпионлар лигаси», — дея Ламиннинг сўзларини келтиради Barca Universal.

ЖЧ-2026 да «кўк-анорранглилар» вингери саккизта ўйин ўтказиб, битта гол муаллифи бўлди. Финалда у баҳсни бошидан охиригача майдонда ўтказди.

Киритилди: 13:30, 20.07.2026.
Ўқилди: 1095 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик