Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Алан Ширернинг фикрича, ЖЧ-2026 нинг 3-ўрин учун кечган баҳси кўпроқ кўргазмали ўйинни эслатди.
Англияликлар бронза медали учун кечган баҳсда Франция терма жамоасини мағлуб этишди (6:4). Франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе ўйинда дубль муаллифига айланди, англиялик форвард Харри Кейн эса учрашувни захирада ўтказди.
«Ўйинга қараб, бу беллашув кўпроқ кимнингдир хайрлашув учрашувига ўхшаб кетди, деб ўйладим. Франция чиқиб кетди, Мбаппе эса ўз иккита голини урди. Аммо Франция барибир мусобақа билан хайрлашиб бўлган эди.
Лионель Мессини эса олдинда мусобақа давомида бор-йўғи битта тўп ўтказиб юборган Испания терма жамоасига қарши Жаҳон чемпионати финали кутиб турган эди. Бу жуда ҳам мураккаброқ вазифа», — деб таъкидлаган эди Ширер ЖЧ-2026 финалидан олдин.
Финал учрашувида Аргентина Испанияга имкониятни бой берди (0:1). 39 ёшли ҳужумчи Лионель Месси натижали ҳаракатлар билан ажралиб тура олмади.
Турнир якунларига кўра, 10 та гол билан Килиан Мбаппе энг яхши тўпурар бўлди, Месси ҳисобида эса 8 та гол бор.













