Каталониянинг «Барселона» клуби марказий ярим ҳимоячиси Гави Испания миллий терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионига айланди. АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтган мундиал финалида «қизил фурия» аргентиналикларни мағлуб этгач, 21 ёшли футболчи унвон сари борадиган йўлда ёрдам берган яқинларига миннатдорчилик билдирди.
«Сўнгги бир неча йил жароҳатлар сабабли қийин кечди, аммо яқинларим, оилам ва дўстларим ёрдамида буларнинг барчаси бежиз бўлмаганини айта оламан. Мен яна шу ва бундан ҳам кўпроғини бошдан кечиришга тайёрман. Футболчи сифатида ўсишимга ва жаҳон чемпиони бўлишимга ёрдам берган оиламга, мактабимга, «Барселона» мураббийлари ва ходимларига миннатдорчилик билдираман. Ва алоҳида хотира — бувимга. Менга берган куч-қувватинг учун раҳмат», — деб ёзди ярим ҳимоячи ижтимоий тармоқларда.
Гави дунё биринчилигида майдонга икки бор тушди ва маҳсулдор ҳаракатлар билан ажралиб тура олмади. Ўтган клуб мавсумида каталонияликлар аъзоси 13 та ўйин ўтказиб, битта голли узатмага муаллифлик қилди.













