«Милан» 2026/27 йилги мавсум учун мўлжалланган меҳмондаги либослар тўпламини кўрсатди.
Puma брендига мансуб ушбу либос «россонери»ларнинг 2006/07 йилги мавсумда Афинада бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси финалидаги ғалабасининг 20 йиллик юбилейига бағишланган.


Тўплам қизил-қора безакли оқ рангда ишланган бўлиб, клуб эмблемасини олтинсимон дафна чамбараги ўраб туради.













