«Реал»нинг собиқ футболчиси Дани Себальос хизматлари «Вильярреал»га таклиф қилинди. Бу ҳақда Маттео Моретто ёзмоқда.
Аммо кастельонликлар ўйинчини таркибни кучайтириш учун устувор вариант деб ҳисоблашмаяпти. Себальос хизматларига «Аякс» ва «Бетис» клублари қизиқиш билдирмоқда.
Дани Себальос эркин агентга айланди. Ўтган мавсумда испаниялик ярим ҳимоячи 23 та ўйинда майдонга тушиб, маҳсулдор ҳаракатлар билан ажралиб тура олмади.













