Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Скира: Диего Симеоне Аргентина терма жамоаси бош мураббийлиги учун асосий номзод

Баҳо:
+ | -

Мураббийлар Марсело Гальярдо ва Диего Симеоне Лионель Скалони лавозимини тарк этган тақдирда Аргентина терма жамоаси бош мураббийлигига асосий номзодлар ҳисобланади. Бу ҳақда журналист Николо Скира X ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Лионель Скалонининг Аргентина футбол ассоциацияси (AFA) билан тузган шартномаси 2026 йил охиригача амал қилади. Агар у шартнома муддати тугашидан аввал миллий жамоани тарк этса, юқоридаги мутахассислардан бири унинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Айни пайтда Марсело Гальярдо клубсиз бўлса, Диего Симеоне Испаниянинг «Атлетико» (Мадрид) клубини бошқармоқда.

Маълумотга кўра, Аргентина футбол ассоциацияси учун энг устувор номзод айнан Диего Симеоне ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Скалони бошчилигида Аргентина терма жамоаси 2022 йилда жаҳон чемпионлигини қўлга киритди, икки марта Америка кубогида ғолиб чиқди ҳамда Финалиссима баҳсида ҳам зафар қучди.

Манба: championat.com
Киритилди: 23:26, 21.07.2026.
Ўқилди: 451 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик