Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Майкл Олисенинг собиқ севгилиси футболчини ўз фарзандига эътиборсизликда айблади

Баҳо:
+ | -

Франциялик футболчи Майкл Олисенинг икки ёшли қизи борлиги, бироқ у ўз фарзандидан умуман хабар олмаслиги маълум бўлди. Бу ҳақда қизалоқнинг онаси — 34 ёшли Фотима Саунбрекер Германиянинг Bild нашрига берган интервьюсида сўзлаб берди.

Асли дюсселдорфлик бўлган Фотиманинг сўзларига кўра, Олисе ДНК тестидан ўтиб, қизалоқ ўзининг фарзанди эканини тан олган бўлса-да, шу кунгача у билан умуман юзма-юз кўришмаган. Можаронинг асосий қисми эса молиявий масалаларга бориб тақалади.

Фотима Олисенинг адвокатлари қизалоқнинг таъминоти учун “кулгили сумма” таклиф қилганини, у эса бу таклифни футболчининг миллионлаб евролик даромадига умуман мос келмайди деб ҳисоблаб, рад этганини таъкидламоқда. 2024-йилда Англиянинг “Кристал Пэлас” клубидан 50,8 миллион фунт стерлинг эвазига “Бавария”га ўтган Олисенинг Мюнхендаги йиллик маоши тахминан 14 миллион еврони ташкил этади. Унинг амалдаги шартномаси 2029-йилгача мўлжалланган.

Фотима бу маълумотларни оммага ошкор қилишдан мақсади можаро чиқариш эмас, балки чуқур умидсизлик эканини айтиб ўтди:

“Инсоннинг ўз боласига нисбатан шунчалик шафқатсиз ва ҳиссиёциз бўлиши мумкинлигини кўриш мен учун жуда оғир”.

Маълумот учун, Олисе ўтган мавсум “Бавария” сафида жами 57 та ўйинда қатнашиб, 25 та гол ва 28 та голли узатмани амалга оширди. Бу натижалар эвазига футболчи иккинчи бор “Бавария”нинг, шунингдек, Бундеслиганинг мавсумдаги “Энг яхши футболчиси” деб топилди. Олисе ЖЧ-2026 турнирида ҳам самарали ўйин кўрсатди. Франция терма жамоаси учинчи ўрин учун баҳсда Англияга ютқазиб, тўртинчи ўринни эгаллаган бўлса-да, у Килиан Мбаппе билан биргаликда жамоа ҳужумларида фаол иштирок этди. У мундиалнинг 8 та ўйинида 7 та голли узатмани амалга ошириб, битта Жаҳон чемпионатида ассистлар сони бўйича Пеленинг 56 йиллик рекордини янгилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:57, 21.07.2026.
Ўқилди: 427 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик