Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

«Арсенал» ва «Челси» украиналик истеъдодли ярим ҳимоячи учун курашга қўшилди

Баҳо:
+ | -

«Хайдук» ярим ҳимоячиси Адам Гурам фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Журналист Руди Галеттининг хабар беришича, 17 ёшли украиналик футболчини ўз сафига қўшиб олишга «Челси» ва «Арсенал» клублари қизиқиш билдирмоқда. Шуннингдек, жорий йилнинг апрель бошида профессионал футболдаги дебютини ўтказган футболчи Испания, Италия ва Чехия жамоалари эътиборини тортишга улгурди. Гурам Европанинг энг истеъдодли ёш ўйинчиларидан бири сифатида эътироф этилмоқда.

Адам Гурам «Шахтёр» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2024 йилда «Хайдук» сафига эркин агент мақомида ўтган. Унинг шартномаси 2027 йилнинг 31 декабрига қадар мўлжалланган. 17 ёшли Гурам «Хайдук»нинг асосий жамоаси таркибида аллақачон тўққизта ўйинда майдонга тушиб, битта гол уришга эришган.

Киритилди: 12:40, 22.07.2026.
Ўқилди: 906 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик