«Реал» Франко Мастантуонони ижарага беришга тайёр.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар қилишича, вингернинг эҳтимолий ижараси, январь ойида Эндрикнинг «Лион»га ўтишига ўхшаш тарзда, сотиб олиш ҳуқуқини назарда тутмайди.
Таъкидланишича, Мастантуоно билан шартнома имзолашга Испания ва хориждаги 5 тадан ортиқ клуб қизиқиш билдирмоқда.
Ла Лиганинг ўтган мавсумида аргентиналик вингер 23 та ўйинда 1 та гол урган.













