Мадриднинг «Реал» клуби мавсум бошланиши олдидан ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштирмоқда. Рақиб «Алькоркон» бўлади. Учрашув жума куни, 24 июль куни бўлиб ўтади.
Ушбу ўйин Жозе Моуриньо учун Мадрид клубига қайтганидан кейинги дебют учрашувига айланади.
Қайд этилишича, «Реал» - «Алькоркон» тўқнашуви ёпиқ форматда ўтказилади. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ўйиннинг тўғридан-тўғри трансляцияси берилмайди. Бундан ташқари, мухлислар ҳам ўйинга қўйилмайди. Шу тариқа, Моуриньонинг дебюти ОАВ ёритишисиз ва томошабинларсиз ўтади.













