Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Италия футбол федерацияси президенти Гвардиола билан музокара ўтказилганини тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

Италия футбол федерацияси президенти Жованни Малаго испаниялик мутахассис Хосеп Гвардиола билан терма жамоа бош мураббийлиги борасида музокаралар олиб борилганини тасдиқлади.

“Бу албатта амалга ошади дегани эмас, лекин мулоқотни бошлаш ва уни давом эттириш тўғри ҳамда муҳим қадам бўлди деб ҳисоблайман. Бу бошқа номзодларга нисбатан ҳурматсизлик эмас, ахир улар билан аллақачон музокаралар бошланган. Аммо рўйхатда яна бир номнинг бўлиши ҳар қандай ҳолатда ҳам ортиқчалик қилмайди”, дея Малагонинг сўзларини келтирмоқда ANCA агентлиги.

Италия футбол федерацияси раҳбари бош мураббийлик учун асосий номзодлар қаторида Андреа Пирло ва Роберто Манчини ҳам борлигини тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси 2026-йилги Жаҳон чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга кирита олмади. Ушбу муваффақиятсизликдан сўнг бош мураббий Женнаро Гаттузо ўз лавозимини тарк этди. Шунингдек, Италия футбол федерацияси президенти Габриеле Гравина ҳам истеъфога чиқди ва унинг ўрнини Малаго эгаллади.

Маълумот учун, 2016-йилнинг ёзидан буён “Манчестер Сити”ни бошқариб келган Гвардиола 2025/2026-йилги мавсум якунида жамоани тарк этди. Мутахассис аввалроқ ҳозирча мураббийлик ишига қайтиш ниятида эмаслигини билдирган эди.

Киритилди: 17:18, 22.07.2026.
Ўқилди: 395 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик