Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

FA «Саутгемптон» бош мураббийи Экертни жосуслик қилишда айблади

Баҳо:
+ | -

Англия футбол ассоциацияси (FA) «Саутгемптон» бош мураббийи Тонда Экертга рақиблар машғулотларини яширинча кузатгани бўйича айблов эълон қилди.

Олдинроқ «Саутгемптон» таҳлилчиси Чемпионшип плей-офф босқичидаги илк учрашув олдидан «Мидлсбро» машғулотини видеога олаётган ва тактикани суратга тушираётган вақтида ушланган эди. Икки ўйин натижасига кўра «Саутгемптон» «Мидлсбро»ни мағлуб этди (0:0, 2:1) ва АПЛга чиқиш учун «Халл Сити»га қарши ўйнаши керак бўлган финалга йўл олди. Бироқ ушбу ҳодисадан сўнг клуб мусобақадан четлатилди ва кейинги мавсум Чемпионшипда 4 очкодан маҳрум қилинди.

«Саутгемптон» бош мураббийи Тонда Экерт 2025 йилнинг декабридан 2026 йилнинг май ойига қадар ножўя хатти-ҳаракатлар содир этгани учун Англия футбол ассоциациясининг E3.1 қоидасини уч марта бузишда айбланмоқда.

Бош мураббий «Оксфорд Юнайтед», «Ипсвич» ва «Мидлсбро» клубларининг «Саутгемптон»га қарши мос равишда 2025 йил декабрь, 2026 йил апрель ва 2026 йил май ойларидаги ўйинлари олдидан уларнинг машғулотларини кузатгани ва/ёки кузатишга рухсат бергани орқали ножўя ҳаракат қилгани ва футбол шаънига путур етказгани таъкидланмоқда.

Тонда Экертда ушбу айбловларга жавоб бериш учун сешанба, 28 июлгача вақт бор», — дейилади FA баёнотида.

Киритилди: 17:35, 22.07.2026.
Ўқилди: 509 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик