Саудия Про-лигасининг «Неом» клуби «Ланс»ни тарк этган ҳимоячи Маланг Саррнинг трансферини расман эълон қилди.
27 ёшли сенегаллик марказий ҳимоячи «Ланс» таркибидаги ажойиб мавсумдан сўнг Лига 1 ни тарк этди ва Саудия Арабистонида янги саҳифа очмоқда.
«Неом» ушбу трансферни ижтимоий тармоқларда «Маланг шу ерда» деган хабар билан тасдиқлади.
«Неом» ўтган мавсумда Саудия Про-лигасини 8-ўринда якунлаган эди ва 2026/27 йилги мавсумда юқори ўринлар учун курашиш мақсадида таркибни кучайтиришда давом этмоқда.













