Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Даниэль Ольмо ЖЧ-2026 финал ўйинидан сўнг аргентиналик футболчиларнинг қилган ҳаракати ҳақида ўз фикрини билдирди.
Европа вакиллари ушбу баҳсда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Олдинроқ ФИФА раҳбари Жанни Инфантино ва АҚШ президенти Дональд Трамп Испания терма жамоаси сардори Родрига Жаҳон кубогини топшираётган шоҳсупа томонга аргентиналик футболчилар орқа ўгириб тургани ҳақида хабар берилган эди.
«Уларнинг орқа ўгириб олишганими? Инсон қандай қадриятларни улашиши жуда муҳим. Биз кўплаб авлодлар учун ўрнакмиз ва менимча, улар ҳам ўрнак бўлишлари керак эди», — дейди Ольмонинг сўзларини Ole нашри.
Испания терма жамоаси ўз тарихида иккинчи бор жаҳон чемпионига айланди. Жанубий Америка вакиллари эса уч карра жаҳон чемпиони ҳисобланади.













