Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Халқаро спорт матбуоти ассоциацияси ЖЧ-2026 нинг 10 нафар энг яхши футболчиси номини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Халқаро спорт матбуоти ассоциацияси (AIPS) талқинига кўра Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси 2026 йилги жаҳон чемпионатининг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Сўровномада 121 мамлакатдан 472 нафар репортёр иштирок этди. Овоз бериш якунларига кўра, 39 ёшли аргентиналик футболчи 1179 балл тўплади. Месси турнирни 8 та гол билан якунлади ва мундиалнинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида иккинчи ўринни эгаллади.

Иккинчи ўринни 717 балл тўплаган франциялик Килиан Мбаппе эгаллади. Ҳужумчи 10 та гол уриб, турнирнинг энг яхши тўпурарига айланди.

Учинчи поғонадан Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем жой олди (470 балл).

Тўртинчи ўринни норвегиялик Эрлинг Холанд (460), бешинчи ўринни эса испаниялик Ламин Ямаль (304) эгаллади. Турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган испаниялик Родри овоз беришда олтинчи (285), Кабо-Верде терма жамоаси дарвозабони Возинья эса еттинчи (189) бўлди.

Онликни Англия терма жамоаси аъзоси Гарри Кейн (130), испаниялик Микель Оярсабаль (118) ва франциялик Майкл Олисе (91) якунлаб беришди.

2026 йилги жаҳон чемпиони унвонини финалда Аргентинани мағлуб этган (1:0) Испания терма жамоаси қўлга киритди.

Киритилди: 20:16, 22.07.2026.
Ўқилди: 571 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик