Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

«Манчестер Сити» «Лилль» ярим ҳимоячиси учун 90 миллион евро ажратишга тайёр

Баҳо:
+ | -

Франциянинг «Лилль» клуби сафида тўп сураётган марокашлик ярим ҳимоячи Айюб Буадди Англия Премьер-лигасининг топ-клубига ўтиши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, «Манчестер Сити» футболчига бўлган қизиқишини сусайтирмаяпти. «Шаҳарликлар» раҳбарияти Буаддини сотиб олиш учун 90 миллион евро ажратишга тайёр.

Аввалроқ матбуотда АПЛ вице-чемпиони 18 ёшли ярим ҳимоячи билан 2031 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган узоқ муддатли меҳнат шартномасини келишиб олгани ҳақида хабар берилган эди.

Айюб 2023 йилнинг ёзидан бери «Лилль» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган бўлиб, бозор қиймати 80 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 11:58, 23.07.2026.
Ўқилди: 727 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик