Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

«Наполи» Лукакунинг келажаги бўйича бир қарорга келди

Баҳо:
+ | -

Бельгиялик марказий ҳужумчи Ромелу Лукаку ёзги трансфер ойнасида «Наполи»ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Corriere dello Sport журналистлари хабар бермоқда.

Неаполь клуби музокараларга тайёр ва потенциал харидорлардан таклифлар кутмоқда. Ромелу 2024 йилнинг ёзидан бери жамоа шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси муддати 2027 йилнинг июнь ойи охирида тугайди. Бельгиялик футболчининг бозор қиймати 6 миллион еврони ташкил этади.

Италия А Сериясининг ўтган мавсумида 33 ёшли ҳужумчи «Наполи» сафида бор-йўғи 5 та ўйинда майдонга тушди. Лукаку ўз ҳисобига 1 та гол ва 1 та сариқ карточка ёзиб қўйган.

Киритилди: 12:01, 23.07.2026.
Ўқилди: 549 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик