Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

Клопп Германия терма жамоаси бош мураббийи сифатида қачон эълон қилиниши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Юрген Клопп жума куни, 24 июль куни Германия терма жамоасининг янги бош мураббийи сифатида таништирилади.

Журналист Флориан Плеттенбергнинг маълумотларига кўра, Германия Футбол Иттифоқи Клопп эълон қилинадиган ва тақдим этиладиган матбуот анжуманини эртага, Тошкент вақти билан соат 14:00 га режалаштирган.

Юрген Клоппнинг охирги иш жойи 2015 йилдан 2024 йилгача бошқарган «Ливерпуль» клуби бўлган эди. Германиялик мутахассис қўл остида «қизиллар» 8 та трофейни қўлга киритишди — икки марта Англия Лига кубоги, шунингдек, бир мартадан Англия Премьер-лигаси, Чемпионлар лигаси, Англия кубоги, Англия Суперкубоги, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида зафар қучишди. Бундан ташқари, Клопп «Ливерпуль»ни яна икки марта Чемпионлар лигаси ва бир марта Европа лигаси финалига олиб чиққан.

Киритилди: 15:31, 23.07.2026.
Ўқилди: 412 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик