Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Эмболога «Атланта Юнайтед», Англия ва А Сериянинг бир нечта клублари қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

Франциянинг «Ренн» клуби ва Швейцария терма жамоаси ҳужумчиси Брил Эмболога Американинг «Атланта Юнайтед» клуби, шунингдек, Англия ҳамда A Сериянинг бир нечта жамоалари томонидан қизиқиш билдирилмоқда. Бу ҳақда журналист Бен Джейкобс X ижтимоий тармоғида маълум қилди.

«Брил Эмболога «Атланта Юнайтед» томонидан қизиқиш бор. Бундан ташқари, Эмболо «Халл Сити» ва «Ипсвич», шунингдек, Серия Анинг бир нечта клублари номзодлари орасида кўриб чиқилмоқда. Эҳтимолий сотув нархи — тахминан 15 миллион евро», — деб ёзди Джейкобс.

Франция Лига 1'нинг 2025/2026 йилги мавсумида 29 ёшли Эмболо 31 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Шунингдек, унинг ҳисобида Швейцария терма жамоаси сафида 2026 йилги Жаҳон чемпионатида 6 та ўйин, 2 та гол ва 2 та голли узатма мавжуд.

Киритилди: 16:17, 23.07.2026.
Ўқилди: 475 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик