Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

«Ювентус» бир мавсумда 70 та гол ўтказиб юборган дарвозабонни сотиб олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Фрайбург» дарвозабони Ноа Атуболу «Ювентус»нинг қизиқишлар доирасига тушиб қолди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, янги дарвозабон қидирувида бўлган Турин клубига 24 ёшли посбоннинг хизматлари таклиф қилинган. Шу билан бирга, германиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган бўлиб, у янги битим имзолашни рад этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ўтган мавсумда Атуболу майдонга тушган 50 та ўйинда ўз дарвозасидан 70 та гол ўтказиб юборган. 12 та учрашувда эса ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Киритилди: 16:53, 23.07.2026.
Ўқилди: 544 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик