Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Карвахаль «Реал»дан кетгач, ўзига янги клуб излашда давом этмоқда

Баҳо:
+ | -

Дани Карвахаль Мадриднинг «Реал» клубини тарк этгач, ҳали ҳам янги жамоа борасида бир қарорга келмади. 34 ёшли ҳимоячи фаолиятини давом эттириш ва юқори даражада яна бир мавсум ўтказишни ният қилган, бироқ унинг маош бўйича талаблари янги клуб топишни қийинлаштирмоқда, деб қайд этади Vavel портали.

Испаниялик футболчи «Реал»да йилига тахминан 10,4 миллион евро маош олар эди. Бундай сумма тажрибали ўнг қанот ҳимоячисига қизиқиш билдираётган аксарият клублар учун жуда юқорилик қилмоқда.

Карвахалга даъвогарлардан бири Леверкузеннинг «Байер» клуби эди. Германия клуби ўз фаолиятининг илк босқичларида жамоа шарафини ҳимоя қилган футболчини ортга қайтариш имкониятини кўриб чиқди, бироқ молиявий сабаблар туфайли музокаралар ривожланмади. Шунингдек, испаниялик ҳимоячига бўлган қизиқишни Миланнинг «Интер» клуби билан ҳам боғлашмоқда. Бундан ташқари, Карвахаль учун фаолиятини давом эттириш вариантлари Саудия Арабистони, Қатар ва MLS'da пайдо бўлиши мумкин.

«Реал»даги фаолияти давомида ҳимоячи 450 га яқин ўйинда майдонга тушиб, 6 марта Чемпионлар лигаси ва 4 марта Испания чемпионатида ғолиб чиққан. Унинг ҳисобида клуб ва халқаро даражада жами 27 та соврин бор.

Киритилди: 17:04, 23.07.2026.
Ўқилди: 835 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик