Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Траффорд «Лидс»га ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

The Athletic хабарига кўра, «Лидс» Жеймс Траффорд трансфери бўйича «Манчестер Сити» билан музокаралар олиб бормоқда.

Дарвозабоннинг ўзи «Элланд Роуд»га ўтиш вариантига бефарқ эмас. Аввалроқ Джанлуиджи Доннарумманинг 23 ёшли ўринбосари мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун бир мавсумдан сўнг клубини ўзгартиришга тайёрлиги маълум бўлган эди.

Ўтган ойда «Ньюкасл» Траффордга бўлган қизиқишини қайта тиклаган эди. «Қарғалар» уни «Сити»га қайтишидан олдин ҳам ўз сафига қўшиб олишга уринган. Унинг номзоди «шаҳарликлар» билан Сандро Тонали трансфери бўйича ўтказилган музокаралар вақтида муҳокама қилинган, бироқ якунда Тонали «Тоттенхэм»га ўтди. Ҳозирда эса «Ньюкасл» Жеймс номзодини кўриб чиқмаяпти ва муқобил вариантларга эътибор қаратмоқда.

«Лидс» эса мавсумни асосий дарвозабон сифатида якунлаб, сўнг эркин агент мақомида «Манчестер Юнайтед»га ўтиб кетган Карл Дарлоунинг ўрнини тўлдириш учун янги посбон қидирмоқда.

2025/26 йилги мавсумда Траффорд 17 та ўйинда майдонга тушди. У Англия кубоги ва Англия лига кубогининг барча баҳсларида ўйнаб, «Сити» билан ҳар иккала совринни қўлга киритди.

Киритилди: 17:24, 23.07.2026.
Ўқилди: 369 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик