Жазоир терма жамоаси сардори Аисса Манди халқаро фаолиятини якунлаганини маълум қилди. 34 ёшли футболчи Риёд Маҳрезнинг шу каби баёнотидан бир неча кун ўтиб бу ҳақда эълон қилди.
«Мен учун сизлар билан хайрлашиш вақти келди», — деди Манди ижтимоий тармоқда жойлаштирилган видеомурожаатида.
ЖЧ-2026 да Жазоир терма жамоаси 1/16 финалда Швейцарияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, турнирни тарк этган эди.
Манди терма жамоаси либосида энг кўп майдонга тушган рекордчи ҳисобланади — 122 та ўйин ва 8 та гол. У миллий терма жамоа шарафини 2014 йилнинг мартидан бери ҳимоя қилиб келаётган эди.













