Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Пер Мертезакер Германия Футбол Иттифоқида лавозим эгаллаши мумкин

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби ва Германия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Пер Мертезакер Германия Футбол Иттифоқида (DFB) спорт бўйича бош директор бўлиши мумкин, хабар беради Sky Sport Germany.

Манба маълумотига кўра, Германия Футбол Иттифоқи Мертезакер билан ушбу лавозим бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Кўзланишича, у йил охирида ўз лавозимини тарк этадиган Андреас Реттигнинг ўрнини эгаллайди. Мертезакер DFB’га қўшилишга ва терма жамоанинг янги бош мураббийи Юрген Клопп билан бир жамоада ишлашга тайёрлигини билдирган.

Пер Мертезакер футболчилик фаолиятини 2018 йилда якунлаган. Фаолияти давомида у нафақат «Арсенал», балки «Ганновер» ва «Вердер» клубларида ҳам тўп сурган. Германия терма жамоаси сафида ҳимоячи 104 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган ва 2014 йилда жаҳон чемпиони бўлган.

Киритилди: 18:02, 23.07.2026.
Ўқилди: 255 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик