Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

«Ливерпуль»нинг потенциал эгалари Винисиус ва Олисени харид қилмоқчи

Баҳо:
+ | -

Британ-ҳинд бизнесмени Амит Бхатия (собиқ «Куинз Парк Рейнджерс» эгаси) томонидан ўз оиласи кўмагида ва Amazon асосчиси Жефф Безос иштирокида тузилган «Ливерпуль»нинг потенциал эгалари консорциуми клубни ривожлантириш бўйича улкан режаларини белгилаб олди.

Indykaila News нашрининг ижтимоий тармоқда хабар беришича, инвесторларнинг мақсади — «Ливерпуль»ни жаҳон футболининг бош клубига айлантириш. Бунинг учун улар кенг кўламли трансфер кампаниясини ўтказиш ниятида. Консорциумнинг асосий нишонлари топ-ўйинчилар — Мадриднинг «Реал» клубидан Винисиус Жуниор ҳамда «Бавария»дан Майкл Олисе бўлди.

Олдинроқ «Ливерпуль»га эгалик қилувчи Американинг Fenway Sports Group инвестиция компанияси раҳбарияти клубдаги миноритар улушни сотиш бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 18:04, 23.07.2026.
Ўқилди: 546 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик