Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Варди: «Канте Мали терма жамоасида ўйнаши мумкин эди»

Баҳо:
+ | -

«Лестер Сити» собиқ ҳужумчиси Джейми Варди Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Н’Голо Канте халқаро фаолияти учун миллий жамоани қандай танлагани ҳақидаги воқеани сўзлаб берди. Варди ва Канте «Лестер»да 2015/16 йилги мавсумда — клуб ўз тарихида илк бор Англия чемпиони бўлган ўша машҳур мавсумда жамоадош бўлишган.

«Бошида Канте Франция сафида ўйнашни хоҳламаган — у отасининг хотираси учун Мали терма жамоасида тўп суришни орзу қиларди. Машғулот базасида жамоадошлари таажжубини яширмай, уни қатъий равишда кўндиришга уринишган: «Нималарни ўйлаяпсан? Франция барибир Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқади — Франция терма жамоасини танла!» — деди Варди The Touchline нашрига ижтимоий тармоқда.

Канте Франция сафидаги дебютини 2016 йилнинг мартида ўтказган, икки йилдан сўнг эса Россиядаги турнирда жаҳон чемпионига айланган. Жароҳат туфайли ярим ҳимоячи ЖЧ-2022ни ўтказиб юборган эди, ЖЧ-2026да эса барча ўйинларни захирада ўтказди.

Киритилди: 18:09, 23.07.2026.
Ўқилди: 293 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик