Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Роналдо ва Роберто Карлос Бразилия клубини сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионлари Роналдо ва Роберто Карлос Бразилия чемпионатининг учинчи дивизионида иштирок этувчи «Интернасьонал Лимейра» клубини сотиб олишни режалаштирмоқда.

«Роналдо, мен, Энрико ва яна икки нафар шеригимиз «Интернасьонал Лимейра»ни сотиб оляпмиз. Мен вилоят клублари билан яқиноқ танишиб, уларга ҳомийлар топишда ҳамда ҳудудий футболни ўз давримиздаги даражага қайтариб, қайта тиклашда ёрдам бермоқчиман», — дейди Карлоснинг сўзларини келтирган Marca.

53 ёшли Роберто Карлос — Бразилия терма жамоаси таркибида 2002 йилги жаҳон чемпиони ва икки карра Америка кубоги соҳиби. Клубдаги фаолияти давомида у «Реал» билан уч марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан, тўрт марта Испания чемпиони бўлган ва бошқа қатор совринларни қўлга киритган. 49 ёшли Роналдо эса — икки карра жаҳон чемпиони ва икки карра «Олтин тўп» соҳибидир. У 2018 йилдан 2025 йилгача Испаниянинг «Вальядолид» клуби назорат пакети акцияларига эгалик қилган.

Киритилди: 18:12, 23.07.2026.
Ўқилди: 430 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик