Иккинчи оралиқ вазн тоифасида бокс бўйича собиқ мутлақ жаҳон чемпиони, 36 ёшли мексикалик Сауль «Канело» Альварес фаолиятини якунлаганидан сўнг бокс билан шуғулланишда давом этиш-этмаслиги ҳақида гапириб берди.
«Фаолиятимни якунлаб, нафақага чиққанимдан сўнг ҳам барибир спорт ва бокс билан, у ёки бу нарсалар билан шуғулланишда давом этавераман. Аммо бошқа ишларим ҳам бор, кейинчалик бор эътиборимни 100 фоиз ўша соҳага қаратаман. Мен жуда катта гонорарлар олганман, лекин ҳалигача боксни яхши кўраман. Ҳатто катта пуллар олишни тўхтатсам ҳам, боксга бўлган меҳрим ҳеч қаерга йўқолмайди. Боксни севаман. Лекин исботлайдиган ҳеч нарсам қолмаган, чунки ҳамма нарсани бажариб бўлдим. Боксда деярли барча чўққиларга эришдим», — деди Альварес The Ariel Helwani Show YouTube-каналида.













