«Реал» ҳужумчиси Гонсало Гарсия эндиликда «Фулхэм»нинг эътибор марказида эмас. Журналист Низаар Кинселла ижтимоий тармоқларда хабар беришича, Лондоннинг «дала ҳовличилар» Гарсияни ўз сафига қўшиб олиш вариантини бошқа кўриб чиқмаяпти.
«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо Гонсало Гарсияни 2026/2027 йилги мавсум учун жамоада сақлаб қолмоқчи, деб ҳисобланмоқда.
Гонсало Гарсия «Реал» тарбияланувчиси ҳисобланади. «Қаймоқранглилар»нинг асосий жамоаси таркибида ўтказган 73 та расмий ўйинида у 30 та гол урди ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Нўфузли Transfermarkt портали 22 ёшли Гонсало Гарсиянинг трансфер қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.













