Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Робертсон клуб афсонасига бўлган ҳурмати сабабли «Тоттенхэм»да севимли рақамидан воз кечди

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсумлараро танаффусда «Тоттенхэм»га ўтган ҳимоячи Эндрю Робертсон «шпорлар»нинг собиқ футболчиси Ледли Кингга бўлган ҳурмати сабабли ўзининг анъанавий 26-рақамидан воз кечганини тушунтирди.

Кинг 2012 йилда «Тоттенхэм»да ушбу рақам остида тўп сурган охирги ўйинчи бўлган эди. Робертсон «Тоттенхэм»да учинчи рақам остида ҳаракат қилади — у Шотландия терма жамоасида ҳам айнан шу рақамда ўйнайди.

«Албатта, мен «Халл»да ҳам, «Ливерпуль»да ҳам 26-рақамни кийганман, лекин бу ерга келганимда 26-рақам афсонавий Ледли Кинг давридан бери ишлатилмаганини билардим. Мен бу позицияни ҳурмат қиламан. У ажойиб ўйинчи бўлган ва ушбу футбол клуби учун жуда кўп яхшиликлар қилган.

Учинчи рақам мен учун жуда катта аҳамиятга эга — бу миллий терма жамоадаги рақамим. Шотландия терма жамоасидаги "3" рақами билан боғлиқ жуда кўп ёқимли хотираларим бор, шунинг учун бу рақам бўш эканини билганимда бир сония ҳам иккиланмадим.

26-рақам мен учун жуда муҳим ва умримнинг охиригача шундай бўлиб қолади, аммо учинчи рақам ҳам ундан кам аҳамиятга эга эмас. Умид қиламанки, бу рақам билан ҳам 26-рақамдагидек кўплаб ажойиб хотираларни ярата оламан», — деди Робертсон клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.

Киритилди: 20:13, 23.07.2026.
Ўқилди: 1118 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик