"Барселона"нинг собиқ юлдузи Дани Алвес Хосеп Гвардиолани ўз фаолиятидаги энг буюк мураббий деб билади. Каталония гигантида бирга фаолият олиб вақтларида клуб Европада тенгсиз эди.
"Унинг қўл остида мен бутунлай бошқача футбол ўйнашни ўргандим, бу ерда ҳар ким ўз майдони учун жавобгар эди. Мен камроқ чарчардим, баъзан ўйинлар пайтида ҳатто терламасдим ҳам. Ҳимояда қанча кам куч сарфласам, ҳужумда шунчалик ўткир эдим", - деди Алвес.
Шуни таъкидлаш керакки, 2022 йилда Дани Алвес қисқа вақт ичида Каталония клубига қайтди, аммо кейинчалик зўрлаш билан боғлиқ жиноий иш билан ўралашиб қолди.













