Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

ЖЧ-2018 ғолиби Қатарнинг иккинчи дивизионига кўчиб ўтди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ»да ўйнаган таниқли франциялик ҳимоячи Преснел Кимпембе фаолиятини Қатарда давом эттиради. Бу ҳақда L'Équipe журналистлари хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, 30 ёшли футболчининг янги иш жойи иккинчи дивизионда иштирок этувчи «Ал-Ҳаритят» клуби бўлади. Ҳозирда Кимпембе эркин агент мақомида. Франциялик ўйинчининг сўнгги клуби «Қатар» ФК бўлган эди. У ушбу жамоа сафида ички мусобақаларда 11 та ўйин ўтказган.

Кимпембе — «ПСЖ» академияси тарбияланувчиси. У Париж гранди сафида 2013 йилдан 2025 йилгача тўп сурган. Франция терма жамоаси таркибида 2018 йилги Жаҳон чемпионати ва 2021 йилги Миллатлар лигаси ғолиби бўлган.

Киритилди: 11:07, 24.07.2026.
Ўқилди: 679 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик