«Кристал Пэлас» ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Максанс Лакруа Англия Премьер-лигасининг бошқа бир клуби — Лондоннинг «Челси» жамоасига ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда Give me Sport инсайдер Фабрицио Романога таяниб хабар бермоқда.
«Челси»да ҳали қилинадиган ишлар жуда кўп. Куннинг бош янгилиги — Лакруанинг «Кристал Пэлас»дан трансфер қилиниши. Менга хабар беришларича, битим жуда тез фурсатларда амалга ошади», — деди инсайдер.
26 ёшли ҳимоячи 2024 йилнинг августидан бери «бургутлар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Лакруа ва «Кристал Пэлас» ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали экспертлари Максанснинг бозор қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.













