Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

Адейеми: «Месси — мен кўрган энг яхши футболчи»

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Карим Адейеми Дортмунднинг «Боруссия» клубидан «Барселона»га ўтганидан сўнг илгари Каталония клуби шарафини ҳимоя қилган Лионель Мессининг маҳоратига юқори баҳо берди.

«Мен кўрган энг яхши футболчи — бу Месси. Мен учун ҳар доим Месси шундай бўлиб қолган. Аммо Роналдиньо ўйинини кузатиш ҳам ажойиб эди. Шунингдек, ушбу клуб шарафини ҳимоя қилган бошқа буюк ўйинчилар ҳам бўлган. Мен Ямални шахсан танимайман, аммо унинг майдондаги ўйини ҳаммасини айтиб турибди. У ажойиб футболчи, футбол ўйнаш учун керак бўлган барча сифатларга эга. Менимча, ўртамизда жуда яхши тушуниш ҳосил бўлиши мумкин, чунки у ажойиб тўпурар ва дриблинг устаси. Шу билан бирга, у бошқалар учун ҳам имкониятлар яратади, менга эса айнан шу керак. Мен узатмани қабул қилиш учун ичкаридан олдинга ёриб кирадиган ўйинчиман ва бу сифатим билан жуда муҳим роль ўйнашим мумкин», — дейди Адейеми Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.

Германия чемпионатининг 2025/2026 йилги мавсумида 24 ёшли Карим Адейеми 28 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 11:42, 24.07.2026.
Ўқилди: 635 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик