Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

«Бешиктош» президенти Салоҳнинг трансфери бўйича музокаралар тафсилотини очиқлади

Баҳо:
+ | -

«Бешиктош» президенти Сердал Адали «Ливерпуль»нинг собиқ ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни жамоага олиб келиш бўйича ўтказилган музокаралар тафсилотлари билан ўртоқлашди.

«Салоҳ ушбу трансферга ўз розилигини берди, унинг агенти ҳам дастлаб бунга ижобий муносабат билдирганди. Аммо ОАВда келишув аллақачон якунлангани ҳақида хабарлар пайдо бўлиши билан, агент ўз комиссияси миқдорини ақл бовар қилмас даражада ошириб юборди. Биз Салоҳ бу рақамлардан хабардор деб ўйламаймиз», — дейди Адали This is Anfield нашрига берган интервьюсида.

Аввалроқ ОАВда 1 июль кунидан бери эркин агент мақомида бўлиб турган 34 ёшли мисрлик футболчи йилига 15 миллион евро маош олмоқчи экани ҳақида хабар берилган эди.

Transfermarkt портали ўйинчининг бозор қийматини 22 миллион еврога баҳоламоқда.

2025/26 йилги мавсумда мисрлик ҳужумчи барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. ЖЧ-2026 да эса у 5 та ўйинда 1 та гол уриб, 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 13:40, 24.07.2026.
Ўқилди: 506 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик