1:1 ҳисобидаги дуранг билан якун топган "Динамо"-"Сўғдиёна" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев шогирдларига мутлақо эътирози йўқлигини таъкидлади.
Даврон Файзиев, «Сўғдиёна» бош мураббийи: «Умуман олганда, учрашувда қайд этилган ҳисобдан ҳам, жамоа кўрсатган ўйиндан ҳам қониқдим, десам бўлади. Барча биздан нега сафар ўйинларидан очко билан қайта олмайсизлар деб сўрарди, мана ниҳоят бу серияга ҳам барҳам бердик. Самарқанддан дуранг билан қайтиш яхши натижа. Чунки биз асосий рақибларимиздан бир очко тортиб олиш билан бирга, уларни икки очкодан маҳрум этдик.
Аммо бу бир очко билан биз вазифани бажариб бўлдик, демоқчи эмасман. Олдинда муҳим ўйинлар турибди. Лигада қолиш учун барча жамоанинг имконияти бор ва ўша клубларнинг имкониятларини 50/50 деб баҳолаган бўлардим».