Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

Роберт Левандовски АҚШга кўчиб ўтиш қарорини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

Польшалик ҳужумчи Роберт Левандовски «Барселона»ни тарк этгач, нима учун Европада қолмагани сабабини айтиб берди. Ушбу ёзда каталонияликлар билан хайрлашган 37 ёшли футболчи МЛСнинг «Чикаго Файр» клубига эркин агент сифатида ўтган эди.

Левандовски «Барселона»дан бошқа ҳеч қайси Европа клубида ўзини тасаввур қила олмаганини тан олди. Каталонияликлар билан шартномани узайтиришнинг имкони бўлмагани сабабли, у фаолиятини океан ортида давом эттиришга қарор қилган.

«Барселона»ни тарк этиш қароридан сўнг, шунчаки Европада қолишни ва бошқа клубга ўтишни хоҳламадим. «Барселона»дан кечгач, ўзимни бошқа бирор-бир Европа жамоасида тасаввур қила олмасдим», — деди Левандовски.

Маълумот учун, польяк ҳужумчиси «Чикаго Файр» билан 2027/2028 йилги мавсум охиригача мўлжалланган шартнома имзолаган.

Киритилди: 16:19, 24.07.2026.
Ўқилди: 415 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик