Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

Гюлер мураббийни ҳайратда қолдирди

Баҳо:
+ | -

Арда Гюлер таътилдан қайтгач, Мадриднинг «Реал» клуби янги мураббийлар штабида катта таассурот қолдирди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Туркиялик ярим ҳимоячи жамоа футболчилари орасида биринчи бўлиб мавсумолди тайёргарликка етиб келди ва дарҳол ажойиб жисмоний ҳолатда эканини кўрсатди. Вальдебебасдаги дастлабки машғулотлардан сўнг мураббийлар штаби вакилларидан бири ўз ҳайратини яширмай, Гюлер майдонда «учаётганини» таъкидлади.

Ўтган мавсумда 21 ёшли футболчи 51 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Ўнг қанотдаги ўрин учун рақобат одатдагидан кўра жиддийроқ бўлади — «Реал» Бернарду Силва билан кучайди, ижарадан Эндрик қайтди, шунингдек таркибда Франко Мастантуоно, Браим Диас ва Родриго қолмоқда.

Киритилди: 16:43, 24.07.2026.
Ўқилди: 1382 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик