Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

«Арсенал» Бруно Гимараэсни қанчага сотиб олиши мумкинлиги маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» «Ньюкасл» ярим ҳимоячиси Бруно Гимараэс трансфери бўйича ишларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар беради.

Лондонликлар футболчи бўйича расмий таклиф тайёрлашмоқда. «Тўпчилар» Бруно трансферини 93 миллион евро эвазига ҳал қила оламиз, деб ҳисоблашмоқда.

Шунга қарамай, «Ньюкасл» ўз позициясида қатъий турибди. «Қарғалар» футболчини бундай суммага сотишни режалаштирмаяпти — клуб унинг нархини 117 миллион евро қилиб белгилаган. Бруно Гимараэснинг ўзи эса «Арсенал»га ўтишга тайёр ва лондонликлар билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган.

Киритилди: 16:52, 24.07.2026.
Ўқилди: 647 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик