Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

Буффон Мальдинининг Италия терма жамоасидаги таклифини рад этди

Баҳо:
+ | -

Афсонавий дарвозабон Жанлуижи Буффон Италия терма жамоаси тизимига қайтиш таклифини рад этди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, яқинда Италия футбол федерацияси (FIGC) техник директори этиб тайинланган Паоло Мальдини Буффонни мамлакатнинг барча терма жамоалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Club Italia тузилмасида кўришни хоҳлаган эди. Собиқ посбонга асосий бошқарув ролларидан бири топширилиши ва жамоалар билан фаол ишлаши кўзда тутилган эди.

Буффон илгари Италия терма жамоаси делегацияси раҳбари лавозимида ишлаган, бироқ ЖЧ-2026 саралашининг плей-офф босқичида Босния ва Герцеговинадан учралган мағлубиятдан сўнг ўз лавозимини тарк этган эди. Ўшанда бош мураббий Дженнаро Гаттузо ва FIGC президенти Габриэле Гравина ҳам истеъфога чиққанди.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, Буффон Мальдинининг таклифини жиддий кўриб чиққан, аммо якунда рад этишга қарор қилган. Собиқ голкипер ҳозирда Италия футболидаги фаолиятга қайтишга тайёр эмас деб ҳисоблайди.

Бу орада FIGC раҳбарияти миллий терма жамоага янги бош мураббий қидиришни давом эттирмоқда. Аввалроқ Хосеп Гвардиола ва Карло Анчелотти терма жамоани бошқаришдан бош тортгани, асосий номзодлардан бири сифатида эса Андреа Пирло кўрилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 17:04, 24.07.2026.
Ўқилди: 731 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик