УЕФА Чемпионлар Лигасининг янги мавсум умумий босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтадиган санани маълум қилди.
Ташкилот ахборот хизмати берган маълумотга кўра, Европанинг энг нуфузли клублар ўртасидаги мусобақасининг умумий босқичига қуръа ташлаш маросими жорий йилнинг 27 август куни ўтказилади. Маросим давомида қитъанинг энг кучли жамоалари ўз рақиблари номини билиб олишади.













