Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Де ла Фуэнте: «Биз Роналду ва Месси терма жамоаларига қарши ўйнадик, улар эса 26 нафар футболчидан иборат жамоага қарши»

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте ЖЧ-2026да зафар қучган ўз жамоасидаги аҳил ва жипслашган меҳнатнинг аҳамиятини таъкидлаб ўтди. «Фурия Роха» турнирнинг 1/8 финалида Португалияни (1:0), 1/4 финалда Бельгияни (2:1), ярим финалда Францияни (2:0) ва финалда Аргентинани (1:0) мағлуб этди.

Ушбу таркиб учун Ламин Ямаль қандай аҳамиятга эга?

— «Бизни Криштиану [Роналду]нинг Португалиясига, Мбаппенинг Франциясига қарши ўйнади, олдинда эса Мессининг Аргентинаси кутиб турибди, деб айтишаётган эди… аммо улар 26 кишидан иборат яхлит бир жамоага қарши майдонга тушишди. „300 спарталик“ фильмидаги машҳур иборани бироз ўзгартириб айтиш мумкин… Биз ўша 26 нафар испанияликмиз.

Ламин — ишониб бўлмас турнирни ўтказган ва фантастик ўйин кўрсатган футболчи. У жуда улғайди, жамоа учун кўп меҳнат қилди ва жамоавий манфаатни шахсий манфаатидан юқори қўя олди. Ламин — ҳали жуда ёш ва шаклланиш жараёнида бўлган буюк футболчи, лекин бу тажриба келажакда унга фақат фойда келтиради. У режалаштирилган жараённи босиб ўтди, баҳслардаги танаффуслардан сўнг қайта тикланди ва ажойиб ишни амалга оширди», — деди де ла Фуэнте Marca нашрига берган интервюсида.

Киритилди: 17:52, 24.07.2026.
Ўқилди: 556 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик