Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

Луис де ла Фуэнте ЖЧ-2026даги ғалабадан сўнг ФИФА раҳбари унга нима деганини очиқлади

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте «Фурия Роха» ЖЧ-2026да зафар қучганидан сўнг ФИФА президенти Жанни Инфантино унга нима деганини сўзлаб берди.

«Мен ҳар доим шахсий суҳбатлар сир бўлиб қолиши керак деб ҳисоблайман, аммо бу сафаргисини айтиб беришга арзийди, чунки бу футболчиларимизнинг даражасига тегишли.

Биз Инфантино билан кумуш медални қўлга киритган Олимпиада ўйинларида танишган эдик. Ўшанда футболчиларнинг ўзини тутиши жуда ажойиб бўлган. Улар медалларни тақиб олишган, ечмасдан ёпилиш маросимидан завқланишган эди. Маросим якунлангач, Инфантино олдимга келиб: Мистер, сизнинг футболчиларингиз — ҳаммага ўрнак, деганди.

Ўша футболчиларнинг кўпчилиги жаҳон чемпионати финалида ҳам ўйнашди. У менга ўша воқеани эслатди: Олимпиадада айтган гапларим бугун ҳам ўз кучида. Жамоавий руҳ, аҳиллик, саховат, фидойилик ва футбол бўйича буюкликнинг ҳақиқий намунаси!.

Бу билан фахрланса арзийди. Бу шунчаки футбол билан боғлиқ ҳар қандай нарсадан устун турадиган энг катта фахр туйғусидир», — деди де ла Фуэнте Marca нашрига берган интервьюсида.

Киритилди: 17:57, 24.07.2026.
Ўқилди: 565 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик