Бразилиялик ҳужумчи Ришарлисон ёзги трансфер ойнаси ёпилганидан кейин ҳам «Тоттенхэм» сафида қолишга яқин турибди.
SpursJourno нашрининг хабар беришича, футболчининг ўзи Лондон клубида қолиш истагини билдирган. Ришарлисон «Тоттенхэм»нинг янги шаклланаётган лойиҳасининг ажралмас қисмига айланишни ва жамоа муваффақиятларига ўз ҳиссасини қўшишни хоҳламоқда.
Аввалроқ, оммавий ахборот воситаларида 27 ёшли ҳужумчининг бошқа клубга ўтиши мумкинлиги ҳақида турли хабарлар тарқалган эди.













